Филиппин мудофаа вазири Делфин Лорензана мамлакат ҳукумати Марави шаҳрини ИШИД гуруҳидан «илҳомланган» жангарилардан тўлиқ озод қилганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Маравидаги барча ҳарбий операциялар якунланганини эълон қиламиз», — деди у AСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси) мудофаа вазирлари учрашувида.
Муассаса маълумотларига кўра, 22 октябрь куни Филиппин ҳарбийлари шаҳар ҳудудида қолган 30 террорчини қидириб топиш операциясини ўтказган. Гаровдагиларнинг барчаси қутқарилган.
Шаҳарни тўлиқ озод қилиш учун Филиппин ҳукуматига беш ой керак бўлди. Натижада 900 дан зиёд террорчилар, шу жумладан, чет мамлакатлар фуқаролари ва гуруҳ етакчилари ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)