Италиянинг шимолий вилоятлари бўлмиш Венето ва Ломбардияда мухторият мақомини олиш тўғрисида референдумлар бўлиб ўтди, уларда аҳолининг аксарияти мамлакат марказий ҳукуматидан мухторият мақомини олишни ёқлаб овоз берди, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, Ломбардия ва Венето Италиянинг энг бой ҳудудлари ҳисобланади. Уларнинг норозилиги шу билан боғлиқки, улар давлат ғазнасига Италия ҳукуматидан олинадиган нафақадан кўра анча кўп солиқ тўлайди. Ломбардия ва Венето биргаликда Италия иқтисодиётининг учдан бир қисмини ташкил этади.
Аниқлик киритилишича, иккала референдум ҳам марказий ҳукумат учун консультация хусусиятини касб этиб, мажбурий кучга эга эмас.
Изоҳ (0)