Мисрнинг Ал-Гиза шаҳрида яшовчи эркак беш ёшли қизи болалар боғчасидан уйга берилган вазифани бажара олмагач, уни ўлдириб қўйди, деб хабар беради Al Arabiya телеканали.
Бутун бадани моматалоқ бўлиб кетган қизчани касалхонага олиб келишган, шифокорлар эса ҳодиса ҳақида полицияга маълум қилган.
Аниқланишича, қизча уйга вазифани бажара олмаганини кўриб, отаси уни пластик қувур билан савалаган. Оиланинг қўшнилари қизчанинг бақир-чақирларини эшитганини, аммо уни ҳимоя қила олишмаганини айтган.
Полициячилар қизчанинг отасини ҳибсга олди. У қотилликка иқрор бўлди, аммо қизини ўлдириш истаги бўлмаганини айтди.
Изоҳ (0)