Исроилда октябрь ўрталарида полиция бир фаластинликни иғвогарликда гумон қилиб ҳибсга олди, деб ёзади Meduza. Маълум бўлишича унинг «Барчангизга хайрли тонг» деган пости Facebook’нинг автоматик таржимони томонидан «Уларга ҳужум қилинг» деб нотўғри ўгирилган.
Нотўғри таржима Facebook ички алгортими томонидан амалга оширилган. Пост ҳақида Иудея ва Самария округи полициясига хабар қилишгач, эркак ҳибсга олинган. Хатолик юз бергани аниқ бўлгач, уни қўйиб юборишган.
Эркак ўз постига экскаваторнинг ёнида тушган суратини илова қилгани (у қурувчи бўлиб ишлайди) полициячиларни шубҳага солган, чунки бундай машиналар ёрдамида Исроилда терактлар амалга оширилган эди.
Маълум бўлишича, «Барчангизга хайрли тун» деган маънони билдирувчи оғзаки нутқ услубидаги арабча ибора «Уларга ҳужум қилинг» деган сўз бирикмасидан ёзувда фақат битта ҳарф билан фарқланади.
Изоҳ (0)