Германиянинг Хайде шаҳри аҳолисига ҳужум қилган икки тўнғиз тўрт кишини жароҳатлади. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Ҳужумлардан бири видеога тушди. Кузатув камераси ролигида ҳайвон оптика салонига кириб келгани ва хоналарни айланаётгани, ходимлар эса яширинишга уринаётганини кўриш мумкин.
Кейинроқ тўнғизлардан бири маҳаллий банкка кирди. Уни йўқ қилиш учун полиция овчига мурожаат қилишига тўғри келди. Иккинчи тўнғиз қочиб кетгани сабабли расмийлар аҳолига уйларини тарк этмасликни тавсия қилди. Бир неча соатдан сўнг у шаҳардан чиқиб кетгани маълум бўлди.
НДР радиосига кўра, тўнғиз жабрдийдалардан бирининг бармоғини тишлаб олди.
Изоҳ (0)