АҚШнинг Флорида штати фуқароси бразилия сайёр ўргимчагининг тўрига тушиб қолган қурбақани тасвирга олишга муваффақ бўлди. Ҳолат акс этган видеога «РИА Новости» эътибор қаратди.
Видеода кўринадики, бир неча сонияда ўргимчак ўз ўлжасини қалин тўр қатлами билан ўраб ташлайди. Бу вақтда кадр ортида операторнинг қичқириғи эштилган.
Ролик муаллифи видеонинг изоҳида бу жойда пайдо бўлган кўплаб ўргимчаклардан фақат биттасини тасвирга олганини қайд этган. Фойдаланувчилар изоҳларда қопқонга тушиб қолган қурбақага ҳеч ким ёрдам бермаганидан нолиган.
Бразилия сайёр ўргимчаги жуда тажовузкор ҳисобланади. Унинг заҳари таркибида кучли нейротоксин моддаси бўлиб, у мушакларни фалаж қилиб қўяди ва охир-оқибат нафас сиқилишига олиб келади.
Бу ўргимчаклар Марказий ва Жанубий Америкада яшайди, бироқ тез-тез банан контейнерларида Европага келиб қолади, шунинг учун улар банан ўргимчаклари деб ҳам аталади.
Изоҳ (0)