Коста-рикалик балиқчилар катта корифена балиғининг ошқозонида ўнлаб майда тошбақаларни аниқлади. «РИА Новости» ҳолат акс этган видеони тақдим этди. Балиқнинг ошқозони кесиб кўрилганда унинг ичидан 32 та кичкина денгиз тошбақаси чиққан.
Кўринишидан, балиқ тутилишидан бироз олдин овқатланган бўлган, бироқ унинг ўлжаларини қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Видеонинг охирида балиқчи ишора билан барча тошбақалар ўлганини кўрсатган.
Катта корифена ёки олтин макрелнинг узунлиги 1,5 метргача етади ва у асосан балиқ, қисқичбақасимонлар ва калмарлар билан озиқланади. Бу тур сайёрадаги энг тез сузадиган турлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)