Атроф-муҳитнинг, шу жумладан, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши уруш, зўравонлик, касаллик, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг ўлимига сабабчи бўлади. Бундай хулосага АҚШлик мутахассислар келди, дейилади «Phys.org»га жойланган пресс-релизда.
Тадқиқот натижаларига кўра, 2015 йилда бевақт ўлимнинг ҳар олтинчиси (тахминан 9 миллион киши) заҳарланиш оқибатида келиб чиққан.
Энг хавфли минтақалар Африка ва Осиё ҳисобланади, Ҳиндистон эса энг кўп одамлар (2,5 миллионга яқин одам) ҳаво ва сув ифлосланишидан ўлиб кетадиган мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилади. Иккинчи ўринда Хитой жойлашган, у ерда 1,8 миллион киши ноқулай экологик шароит туфайли вафот этади. Етакчилар қаторида, шунингдек, Бангладеш, Покистон, Шимолий Корея, Жанубий Судан ва Гаити ҳам бор.
Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, ифлосланишдан ўлганлар сони чекиш қурбонлари сонидан бир ярим марта, ОИТС, сил ва безгак туфайли вафот этганлар сонидан уч марта, урушлар ва зўравонликлар оқибатида ўлганлар сонидан 15 марта кўпдир.
Изоҳ (0)