Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 358 кишига етди. Бу ҳақда Сомали ахборот вазири Абдураҳмон Усмон ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Унинг сўзларига кўра, 228 киши жароҳат олган, яна 56 киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Могадишонинг гавжум кўчаларидан бирида жойлашган Safari меҳмонхонаси ёнида юк автомобили портлатиб юборилган. Ушбу нохуш ҳодиса муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотак эълон қилинган эди.
Мавзуга доир: Сомали тарихидаги энг йирик теракт оқибатлари (фото)
Изоҳ (0)