Олтин ва кумуш қазиб олиш бўйича МДҲдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланган Polymetal Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда «Прайм» агентлиги хабар бермоқда.
Polymetal раҳбари Виталий Несиснинг маълум қилишича, компания МДҲ мамлакатлари ҳудудидаги сифатли активларни сотиб олиш ниятида.
«Яқин вақт ичида Грузияда биринчи геология-разведка лойиҳасини амалга оширамиз. Аста-секин ташқи инвестициялар учун очилишни бошлаган Ўзбекистон ҳам эътиборимизда», — деди Виталий Несис.
Ҳозирги вақтда Россия, Қозоғистон ва Арманистонда Polymetal’нинг корхоналари ва лойиҳалари ишлаб турибди. Компания 2016 йилда олтин қазиб олишни 3 фоизга ошириб, йилига 27,7 тоннага етказди.
Изоҳ (0)