Жаҳонгир Ғаниев Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати 21 октябрь куни хабар берди.
Қайд этишларича, Жаҳонгир Ғаниев сўнгги вақтларда ТИВнинг Осиё—Тинч океани мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
1955 йилда туғилган Жаҳонгир Ғаниев 1978 йили Москва Давлат университетини тамомлаган. Турли йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Буюк Британия, Австриядаги элчихоналарида ишлаган.
Жаҳонгир Ғаниев 2007—2012 йилларда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси сифатида фаолият олиб борган.
Изоҳ (0)