• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбек тили 28 йил ичида ҳақиқий маънода давлат тили бўла олдими?

    1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон парламенти «Давлат тили ҳақида»ги қонунни қабул қилиши билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу — Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши йўлидаги илк қадам, дебоча эди. Давлат тили ҳақидаги қонуннинг 1-моддасида: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», — деб ёзиб қўйилган. 1992 йил 8 декабрида Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши ўзбек тилининг мақомини янада мустаҳкамлади. «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», — дейилади Асосий Қонуннинг 4-моддасида ҳам.

    Биргина тил учун алоҳида қонун, Асосий Қонунда алоҳида модда бўлиши яхши, албатта. Лекин, адабиётшунос Зуҳриддин Исомиддиновнинг сўзлари билан айтганда, «қонунни чиқариб қўйиш мумкин, лекин у ишламаса — қонунми?!». «Мен нимани давлат тили деб биламан?, — дея савол қўяди Зуҳриддин Исомиддинов. — Давлат ишлари қайси тилда юритилаётган бўлса, ўша тил — давлат тили». Зуҳриддин домланинг бу фикрлари билан танишиб, «Давлат ишлари қайси тилда юритилаётган экан?», — деган савол туғилиши табиий. Ҳақли саволга ҳақиқий жавоб шу — давлат тилидан ташқари рус тилида.

    Бунинг тасдиғини топиш учун кўп ҳам узоққа бориш ва қийналишга ҳожат йўқ. Жамоатчилик октябрь ўрталаридан бери газ баллонли автомобиллар ва газ тўлдириш шохобчаларига нисбатан янги талаблар белгиланган ҳукумат қарорини муҳокама қилмоқда. 815-сонли бу қарор 11 октябрь куни имзоланган ва 13 октябрь куни «Lex.uz» — Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 8-моддасида: «Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади», деб белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳукуматнинг бу қарори фақат рус тилида эълон қилинган.

    Орадан бир ҳафта ўтганига қарамай, ҳамон жамоатчилик диққат-марказида турган қарорнинг ўзбек тилидаги талқини «Lex.uz»да эълон қилингани йўқ. Тўғри, «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг 8-моддаси давомида: «Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади», дейилган. Яъни ҳужжатларнинг бошқа тиллардаги таржималари эълон қилиниши мумкин. Лекин улар, қонунда назарда тутилган талаб бўйича, давлат тилида — айни вазиятда ўзбек тилида — ёзилган, қабул қилинган ва эълон этилган ҳужжатнинг таржимаси бўлиши керак.

    Ҳужжатларнинг давлат тилидан бошқа тилда қабул қилиниши ва эълон этилиши, жуда кўп бўлмаса ҳам, фақат кеча ё бугун учраётган яккаш ҳолат эмас, афсуски. Бироз ортга, бир йил аввалги жараёнларга қайтсак, ушбу мақолада сўз юритилаётган масала юзасидан ўша вақтда «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси сифатида Ўзбекистон Президентлигига ўз номзодини қўйган Сарвар Отамуротовнинг сайловолди дастури давлат тилининг ўрни, аҳволи ҳақидаги жорий фикрларни далиллайди. Отамуротовнинг дастурида «давлат тили» бирикмаси икки марта, «ўзбек тили» калимаси ҳам худди шунча марта такрорланган (қолган номзодларнинг сайловолди дастурларида бундай сўзлар учрамайди).

    Отамуротов ўз сайловчиларига «тилимиз[ning]... давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга ва унинг тўла амал қилишига эришиш[ga]... йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш»ни ваъда қилганди. Отамуротов ўз сайловчиларига «фундаментал фанлар, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, саноат, банк-молия тизими, юриспруденсия, дипломатия, ҳарбий иш ва шу каби ўта муҳим тармоқларда ўзбек тили ўзининг ҳақиқий ўрнини эгаллаши» учун курашишини айтган эди. Отамуротов «оммавий муомалада, кўчаларда жойлаштирилган ташқи ёзувларда, реклама ва эълонларда, оммавий ахборот воситаларида ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириши»ни таъкидлаган эди. Агар Ўзбекистон Президенти этиб сайланса.

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Гап Отамуротовнинг Президент этиб сайланган-сайланмагани ҳақида эмас. У ваъда қилган нарсалар энди ҳеч қачон рўёбга чиқмайди, деган фикр ҳам йўқ. Йўқ. Гап — амалдаги ҳокимият вакили (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари) Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритишидан икки йил аввал давлат тили мақомини «қўлга киритиб» бўлган ўзбек тили орадан шунча йил ўтса-да, давлат тили сифатида тўла амал қилмаётганини тан олганида; ўзбек тили банк-молия тизими, юриспруденсия, дипломатия каби муҳим тармоқларда ҳали ҳам ҳақиқий ўрнини эгалламаганини таъкидлаётганида. Отамуротов ҳозир Олий Мажлисдаги ваколатлари доирасида бу ваъдаларни бажариш юзасидан бирор ҳаракат қиляптими — буниси номаълум, лекин бир йил аввал шу фикрларини билдиргани учун ҳозир ҳам раҳмат айтса арзийди.

    Ўзбек тилидан бошқа тилларга хусумат ё ғараз йўқ, асло. Киши қанчалик кўп тил билса, нафақат ўзига, балки жамиятга-да фақат фойда. Шунинг учун ҳам фуқароларнинг яқин ва узоқ хориж мамлакатлари тилларини ўрганишга бўлган интилишларини доимий қўллаб-қувватлаш лозим. Ўзбекистонда шундай қилиняпти ҳам. Лекин бу жараён давлат тили мақомидаги «мулоқот воситаси»нинг «қонуний ҳуқуқлари»га дахл қилмай, аксинча, бу «ҳуқуқлар»нинг тўла рўёбга чиқарилиши билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилса, нур устига аъло нур, назаримда. Ана шундан сўнг Зуҳриддин домла айтган иккинчи масалани ҳал этишга жиддий киришса бўлади: «Она тилимизни давлат тили қилиш — бош масала бўлиши керак. Ана ундан кейин, менга деса миххат билан ёзилсин, оромий билан ёзилсин, араб имлоси билан ёзилсин, лотинда ёзилсин — у иккинчи даражали масала».

    Ўзбек тили байрами қутлуғ бўлсин!

    21.10.2017, 15:46   Изоҳ (0)   36579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.