КХДР Ташқи ишлар вазирлигининг Шимолий Америкадаги департаменти вакили Нам Хек Зеннинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп «ядровий футбол» ўйнамоқда. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Дональд Трамп ядровий футбол ўйнамоқда. Унинг ихтиёрида минглаб атом бомбалар мавжуд ва у бутун дунёни йўқ қилиб юборишга қодир», — деди дипломат.
Шунингдек, у КХДР ядровий дастурини «икки томонлама стандарт» деди ва бирор бир давлат ядровий қуролларни тарқатмаслик битимига қўшилиши унинг суверен иши эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ, КХДР Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ядровий қуролланиш бўйича музокаралар ўтказиш нияти эмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)