Мисрда камида 30 нафар полиция ходими мамлакат ғарбида яшириниб юрган диний ақидапарастлар билан бўлиб ўтган тўқнашувда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар «Хазм» террорчилик ҳаракатининг аъзолари бўлган ва мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан, Қоҳирада ҳам кўплаб терактлар уюштирганликда гумонланмоқда. Улар гранатомётлар орқали полиция машинасига ўт очган ва йўлга ўрнатилган портловчи қурилмаларни ишга тушириб юборган.
Ҳозирча ушбу маълумотлар расман тасдиқланмади.
Изоҳ (0)