АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт Twitter’даги саҳифасида дипломатик муассасанинг Бағдод ва курдларни «кескинликни юмшатиш»га чақирилган пресс-релизини жойлаштирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Барча томонларни зўравонлик ва фитналарни тўхтатиш, шунингдек, осойишталик ўрнатилиши учун ҳаракатларини мувофиқлаштиришга чақирамиз», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Шунингдек, АҚШ тушунмовчилик ва тўқнашувларнинг олдини олиш учун Ироқ ҳукуматини баҳсли ҳудудларда федерал кучлар ҳаракатланишини чеклашга чақирди.
«Биз бош вазир Ободий томонидан федерал кучларга Ироқ Курдистони фуқароларини ҳимоя қилиш ва можаролардан қочишга кўрсатма берилганини олқишлаймиз», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Киркук яқинида Ироқ қўшинлари ва курдларнинг «Пешмерга» отрядлари ўртасида тўқнашув юз бергани билдирилганди.
Изоҳ (0)