Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида бизнесмен газ қуйиш шохобчасида ўзини портлатиб юборишга уринди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
39 ёшли бизнесмен «Toyota» машинасини KNPS газ қуйиш шохобчаси цистернасига йўналтиргани билдирилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, Ақтўбеда таниқли бўлган тадбиркор портлаш келтириб чиқариш ва ўзини ўлдириш учун атайин цистернага бориб урилган.
Бироқ газ портламаган. Шунда у ёнидаги пичоқни қорнига санчиб, яна жонига қасд қилишга уринган. Гувоҳлар тез тиббий ёрдамни чақирган ва тадбиркор кўплаб жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимига етказилган.
У омон қолган. Бизнесмен жонига қасд қилишига нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)