Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон Каталониянинг мустақиллиги бўйича референдум масаласида Мадридни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Интерфакс» маълум қилди.
«Биз буни ўта диққат билан кузатяпмиз ва Испания ҳукуматининг бу борадаги ёндашувини қўллаб-қувватлаймиз. Албатта, бу бизни ташвишга солмоқда, Испания конституциясига асосланган ечим топилишига умид қиламиз», — деди Германия канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқнинг Брюссель саммитидаги чиқиши чоғида.
Меркель Каталония референдумини Испаниянинг ички иши деб ҳисоблашини билдирди.
Макрон Испания ҳукуматини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги саволга «Доимо» дея жавоб берди ва мазкур саммит «қатнашчиларининг Испания масаласидаги якдиллиги билан ажралиб туриши»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)