Европа кенгаши президенти Дональд Туск Евроиттифоқ Мадрид ва Каталония маҳаллий ҳукумати ўртасидаги зиддиятга аралашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Туск Испания бош вазири Мариано Рахой билан доимий алоқада эканлигини ва Испаниядаги вазият уни «хавотирга солаётгани»ни маълум қилган.
«Евроиттифоққа аъзо давлатлар ва инстутутлар позицияси аниқ: воситачилик ва халқаро ташаббуслар ёки ҳаракатларга ўрин йўқ. Мен вазият ҳақидаги кенг музокараларни кутмаяпман», — дейди Туск.
1 октябрь куни Каталонияда ўтказилган референдумда аксарият фуқаролар ҳудуд мустақиллигини ёқлаб овоз берган. Испания ҳукумати мазкур референдум натижаларини тан олмади.
Изоҳ (0)