Сингапурда видеорегистратор томонидан «арвоҳ машина» билан содир бўлган ЙТҲ тасвирга олинди. Сирли нохуш ҳодисанинг видеоси Facebook ижтимоий тармоғининг ROADS.sg саҳифасига жойлаштирилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Видеодан кўриш мумкинки, оқ BMW чорраҳада бурилишни амалга ошираётган вақтда қаердандир кумушранг енгил машина пайдо бўлиб қолиб, ЙТҲ ижрочисига айланган.
Ролик ижтимоий тармоқда жўшқин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар оптик тасаввур видеорегистраторнинг нотўғри ишлаши натижасида келиб чиққан, деб фикр билдирди.
«Мен ҳайратдаман. Роликни бир неча бор қайта кўрдим, бироқ машина қаердан келиб қолганини тушунмадим. Балки айб камерададир?» — деб ёзади Marcus Khaw исмли фойдаланувчи.
Яна бир фойдаланувчи эса: «Қизиқ, мен ростдан ҳам ҳеч қандай машинани кўрмадим. Жуда ғалати», — деб изоҳ қолдирган.
Баъзилар эса кадрда енгил машинани пайқаш мумкин эканлигини таъкидламоқда.
«Машина йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмади. У шунчаки кўриш зонасидан ташқарида бўлган. Агарда яхшилаб эътибор берилса, BMW ўнгга бурилишидан олдин унинг томини кўриш мумкин», — дея тушунтиради Joseph Lee.
Пост муаллифи «арвоҳ машинани» «Келажакка қайтиб» фильмидаги машҳур DeLorean’га қиёслайди.
Изоҳ (0)