• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамиятда ижтимоий адолат тамойили қарор топмоқда

    «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак».

    Мамлакатимизда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ ҳамда беғараз ўрганиш ва улар юзасидан қонуний чоралар кўришда ана шу тамойил устувор аҳамият касб этмоқда. Халқ билан очиқ ҳамда самарали мулоқот олиб бориш, жойларда аҳолини ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳал қилиш улар фаолияти мезонига айланаётгани бугун ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳасида сезиларли ўзгаришларга туртки беряпти.

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларининг ­фуқаролар мурожаатлари билан ишлашини йилнинг ҳар чорагида мониторинг этиб бориш доирасида ўтказилган навбатдаги тадқиқот буни яна бир карра исботлади. Бу гал марказ мутахассислари ҳудудлардаги 2 мингта хонадонга ташриф буюриб, аҳоли кенг қатлами вакилларининг айни йўналишдаги фикр-мулоҳазаларини, муносабатини яқиндан ўрганди.

    Юртимизнинг барча ҳудудида турли ёшдаги ҳамда турли миллатга мансуб фуқаролар шуни таъкидладиларки, давлатимиз ­раҳбари томонидан асос солинган ­фуқаролар билан мулоқот қилишнинг янги тизими, «Халқ қабулхоналари», «Виртуал қабулхона» инс­титутлари инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш, жамиятда қонун ­устуворлигини таъминлаш, одамларнинг ижтимоий адолатга ишончини оширишда муҳим ўрин ­тутмоқда.

    Тадқиқотнинг кўрсатишича, давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларига ўз ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини талаб қилиб мурожаат этишда шаҳарликлар қишлоқ аҳолисига қараганда фаолдир. Қизиғи, аёлларимиз мурожаат қилиш билан боғлиқ конс­титуциявий ҳуқуқидан эркакларга нисбатан кенг фойдаланмоқдалар. Сўнгги пайтларда пенсионерларнинг, давлат ва нодавлат муассасалари, ташкилотлар ходимлари, тадбиркорлар мурожаатлари сонида ҳам ўсиш кузатиляпти. Ҳудудий кесимда Сирдарё (44 фоиз), Андижон (35,6 фоиз), Фарғона (33,8 фоиз), Навоий (32,2 фоиз) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси бу ­борада етакчилик қилмоқда.

    Фуқароларни қандай масалалар ўйлантиряпти?

    Ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг қарийб ярми ўз ҳуқуқ ва манфаатлари йўлида турли даражадаги ҳокимликларга муро­жаат қилган. Ҳар учинчи респондент ­тегишли масала бўйича маҳалла фуқаролар йиғини ёки туман (шаҳар)даги Халқ қабулхоналаридан ёрдам сўраган. Фуқароларнинг 8,2 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза этиш ҳамда назорат органларига мурожаат йўллаган.

    Таҳлилларга кўра, 21 — 39 ёшдаги кишилар кўпинча ўзларини ташвишлантираётган муаммога чора топиш учун маҳалла фуқаролар йиғини мададига умид қилган бўлса, ўрта ва кекса ёшдаги респондентлар ҳар қандай масалада тўғридан-тўғри маҳаллий ҳокимликларга учраган.

    Сўралганларнинг 34,9 фоизи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга муро­жаат этган. Бу, айниқса, Самарқанд, ­Тошкент, Андижон ва Жиззах вилоятлари аҳолисига хос бўлиб, уларни кўпроқ ичимлик суви, табиий газ ҳамда электр энергияси таъминотидаги узилишлар ўйлантиради.

    Ҳар бешинчи респондент пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ҳисобланиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун Пенсия жамғармасига мурожаат этган. Ушбу мазмундаги мурожаатлар Андижон, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятларида яшовчилар ўртасида тез-тез учрайди.

    Бухоро ва Навоий вилоятларидагилар эса, бошқа ҳудудлар аҳолисидан фарқли ўлароқ, кредит ёки ссуда олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оилавий-маиший масалаларда давлат органларига мурожаат йўллаган фуқаролар сони 14,7 фоиз камайган.

    Мурожаат қилишдаги муаммолар

    Тадқиқот асносида фуқароларнинг ўз мурожаатларини қай йўсинда йўллашни афзал билиши ҳам инобатга олинди. Иштирокчиларнинг 76,7 фоизи давлат идораларига ёзма тарзда, қабулхоналар орқали мурожаат этишни мақбул санайдилар. Қолган респондентлар учун интернет орқали, жумладан, ҳукумат портали (gov.uz) ҳамда ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларнинг электрон манзилларига мурожаат йўллаш ҳар томонлама қулай.

    Сўралганларнинг мутлақ қатта қисми мутасадди идора ёки ваколатли шахсга мурожаатини тақдим қилишда ҳеч қандай тўсиққа, мураккабликка дуч келмайди. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда одамлар ўз мурожаатини расмийлаштириш ва юборишда эътирозга сабаб бўлгувчи ҳолатларга тўқнаш келмоқда. Қорақалпоғистонда 16,7 фоиз, Тошкент вилоятида 8,7 ва Самарқандда 8,3 фоиз аҳоли ана шундай фикр билдирган. Ҳар иккинчи фермер давлат органларига мурожаат йўллашда муайян қийинчиликларни четлаб ўтолмаган. Нодавлат муассасалар ходимларининг 16,7 фоизи, шунингдек, уй бекалари ҳамда бола парваришлаш учун таътилда бўлган аёллар бирмунча машаққатларни бошдан кечирган. Аксарияти мурожаатни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келган бўлса, баъзи фуқароларнинг аризалари мутасаддилар томонидан қабул қилинмай, қайтарилган.

    Кекса ёшдаги респондентлар ва имконияти чекланган шахслар интернет воситасида мурожаат этишни мушкул вазифа деб ­билади.

    10,7 фоиз респондент мурожаатни ёзишда малакали ҳуқуқшунослар маслаҳатидан фойдаланган.

    Шикоят ҳам бор, таклиф ҳам бисёр

    Ўрганишлардан аён бўладики, давлат ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг салмоқли қисми (87,6 фоизи) индивидуал мазмунга эгадир. Жамоавий мурожаатлар сони эса анча кам (12,4 фоиз) бўлиб, уларда маълум ҳудуддаги аҳолини ёки бир қанча фуқароларни ўйлантираётган муаммолар тилга олинади. Уюшган ҳолда ёзилган ариза ҳамда шикоятлар Қорақалпоғистон Республикасида (28,6 фоиз), Навоий (26,3 фоиз), Жиззах (22,2 фоиз) ва Тошкент (21,1 фоиз) вилоятларида, чунончи, шаҳарларда қишлоқ жойлардагига нисбатан кўпроқ учрайди.

    Айни вақтда давлат ҳокимияти органларига шикоят мазмунидаги мурожаатлар сони охирги чоракда бир оз камайган, таклифлар эса тегишинча ўсган. Ҳудудий кесимда шикоятлар пойтахтимизда (37,2 фоиз), Тошкент (28,9 фоиз) ҳамда Бухоро (25,9 фоиз) вилоятларида ўртача кўрсаткичдан юқорилиги кузатилади.

    Кўпчилик респондентлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини тиклашда давлат органлари ёрдам бера олишига қатъий ишонади. «Сиз мурожаат этган давлат ташкилоти ёки хўжалик бошқаруви органининг раҳбар ёки масъул шахси сизни суҳбатлашиш учун қабул қилдими?» деган саволга уларнинг 83,1 фоизи тасдиқ жавобини берди. Ушбу кўрсаткич барқарор бўлиб, давлат ҳамда фуқаролар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарали ривожидан далолат беради.

    Айни чоғда сўралганларнинг 16,9 фоизи ариза ёки шикоят билан мурожаат этганда мансабдор шахслар томонидан қабул қилинмаган. Бундай жавобни кўпроқ Қорақалпоғистон Республикаси (34,3 фоиз), Сирдарё (36,4 фоиз), Бухоро (33,3 фоиз) ва Навоий вилоятлари (31,6 фоиз) аҳолиси билдирди. Мансабдор шахс томонидан қабулнинг рад этилиши сабаблари сифатида респондентлар қуйидагиларни кўрсатди: «раҳбарнинг вақти камлиги ёки йўқлиги», «ходимларнинг ўта бандлиги» ёки «раҳбарнинг иш жойида йўқлиги» (таътилда, йиғилишда, хизмат сафарида эканлиги).

    «Сизга ўз аризангизни қайтариб олиш ёки ўзгартириш мақсадида бирор киши таҳдид қилиш, қўрқитиш билан руҳий босим ўтказдими?» саволига эса 95 фоиз иштирокчи «Йўқ» деб жавоб берди. Фуқароларнинг 50,6 фоизи ўз аризасига Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ўн беш кунлик муддат ичида жавоб олган. 13,1 фоизи мурожаатларига жавобни бир ойлик муддат ичида олганлигини қайд этишди. Албатта, шикоят ёки аризани кўриб чиқиш учун қўшимча вақт ҳамда текшириш талаб қилинган ҳолларда, қонунан бунга йўл қўйилади.

    Мониторинг ўз мурожаатига вақтида жавоб ололмаган фуқаролар сони кўпайганини ҳам аниқлади.

    Натижалар сарҳисоби

    52,3 фоиз иштирокчининг таъкидлашича, улар мурожаат этган ташкилот масалани ечиш юзасидан аниқ ҳаракатларни амалга оширган. 47,7 фоиз респондент, афсуски, ўз мурожаати бўйича ҳеч қандай амалий иш қилинмаганини келтирди. Бу рақам мониторинг жараёнида 20 фоиздан зиёд ошгани давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари мурожаатлар билан ишлаш соҳасида янада жонланиши, халқ билан мулоқотни кенгайтириши, фаол ёндашувни намоён этиши заруратини кўрсатади.

    Сўровнинг ярмидан кўп қатнашчилари — 58,7 фоизи давлат муассасаларига мурожаат қилиш натижаларидан тўла қониқадилар, 23,9 фоизи эса қисман. 72,6 фоиз фуқаро давлат ҳокимияти ҳамда хўжалик бошқаруви органларига мурожаатлари туфайли ўз муаммоларини ҳал этишга муваффақ бўлган.

    Мурожаатига берилган жавобдан қониқмаган фуқароларнинг аксарияти мавжуд муаммосини ҳал қилиш учун кейинги қадамларни ташламаган. Респондентлар орасида ўз қонуний манфаатларини кўзлаб тегишли ташкилотга қайта ариза ёзган, назорат этувчи ёки юқори турувчи идораларга ушбу ташкилот устидан шикоят йўллаган ёхуд ёрдам сўраб прокуратура, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларга мурожаат этганлар ҳам бор.

    Умуман, 2017 йилнинг биринчи, иккинчи ҳамда учинчи чоракларида ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари мониторинги давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари мурожаатлар билан ишлаш соҳасида ижобий ўзгаришларни қўлга киритаётганини тасдиқлади. Жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатларига тезкор, муфассал ва холисона жавоб бериш, амалдаги қонун ­талабларига риоя қилиш ана шулар сирасига киради.

    Сўров натижаларига таяниб айтиш мумкинки, давлат идоралари халқ билан юзма-юз мулоқотни кенгайтириш, одамларда бугунги кундан розилик ҳамда эртанги кунга ишонч ҳиссини кучайтириш йўлидаги тизимли ишларни янада жадал суръатда давом эттириши ҳаётий заруратдир.

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида Ф. Маҳкамова тайёрлади.

    20.10.2017, 10:19   Изоҳ (0)   8136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МДҲ: кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми

    20.10.2017, 10:02

    Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

    20.10.2017, 09:16

    Андижонда қашқадарёлик фуқародан 20 млн сўмлик тарвуз олиб, пулини бермаган шахсларга нисбатан жиноят иши очилди

    20.10.2017, 09:07

    Олий Мажлис депутатлари Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш кодекслари тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

    20.10.2017, 08:56

    Шайхонтоҳурда тиббиёт коллежи ўқувчиси бошоғриғига дори ичиб, заҳарланди

    20.10.2017, 08:47

    БАА матбуоти Ўзбекистонни дунёнинг янги инвестицион пойтахти деб атади

    20.10.2017, 08:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 15 май, 20:15

    “Тоттенҳэм”нинг асосий футболчиси Европа Лигаси финалини ўтказиб юборади

    Спорт | 15 май, 20:12

    “Мақсадим – глобал молия тизимини ривожлантириш”: АҚШдаги ватандош Иброҳимжон Абдуллаев ҳикояси

    Ўзбекистон | 15 май, 20:10

    Тошкент вилоятидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 19:54

    Том Крузга Канн кино фестивалида етти дақиқа давомида қарсак чалинди

    Лайфстайл | 15 май, 19:40

    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

    Реклама | 15 май, 19:30

    Буюк Британия ва Германия 2 минг км масофага зарба бера оладиган янги қурол ишлаб чиқармоқчи

    Дунё | 15 май, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.