Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳарчасида яшовчи фуқаро ариза билан Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шу йилнинг июнь ойида Пахтаобод туманида яшовчи 1981 йилда туғилган К.Д. ва Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида яшовчи 1987 йилда туғилган К.М. ундан Тошкент «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 20 миллион сўмлик тарвузларни олган.
Улар тарвузларни Андижон туманига сотиш учун олиб кетган, тарвуз учун пулларни эса тўрт кун ичида беришини айтган, бироқ пул шу кунга қадар ҳам берилмаган.
«Ҳозирги кунда К.Д. ва К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши кўзғатилган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)