Япониялик тадқиқотчилар Ой юзасида узунлиги 50 километр бўлган улкан ғорни топди. Келажакда ундан тадқиқот базасини жойлаштириш учун фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда JAXA миллий аэрокосмик агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ғор Япониянинг «Кагуя» тадқиқот зонди томонидан узатилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида топилди. Бу бўшлиқ Ойнинг ташқи томонидаги Мариус кратери остида жойлашган. Дастлаб «Кагуя» ғорга киришни тасвирга олишга муваффақ бўлди, кейинроқ электромагнит зондлаш кўмагида унинг ер ости тузилишини ўрганишга эришилди.
Агентлик экспертларининг фикрича, бу узун ғор тахминан 3,5 миллиард йил олдин вулқон отилиши оқибатида юзага келган. У ерга тадқиқот базасини жойлаштириш унга радиация ва ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши салбий таъсирини камайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)