18 октябрь куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон—Эрон ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Алишер Султонов ва Ўзбекистон делегациясининг бошқа аъзолари сўзга чиқди.
Эрон ҳукумати номидан Эрон саноат, конлар ва савдо вазирининг ўринбосари Можтаба Хосравтаж нутқ сўзлади.
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида ва бизнес-форум натижалари бўйича бир қатор ўзаро манфаатли ҳужжатлар, хусусан 7,5 миллион АҚШ долларилик аҳдлашув баённомаси, шунингдек, 25,5 миллион АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битимлар имзоланди.
Изоҳ (0)