Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 2017 йил 15 октябрь куни соат 11:00 ларда «Бектемир» ЙПХ масканида «Нексия» русумли автомобиль тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.
Текшириш жараёнида мазкур автомобиль йўловчиси, 1973 йилда туғилган Бахтиёр Агзамовнинг ёнидан оғирлиги 3 килограмм 656,4 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Бахтиёр Агзамовнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)