Самарқанд шаҳрида жорий йилда янги қурилган трамвай бекатларидаги шаҳар харитасида хатолар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
«Зaрaфшон» газетасига кўра, жумладан, «Тарих музейи» бекатидаги харитада унинг қутблари кўрсатилмаган. Аслида шаҳарнинг ўртасида жойлашган Амир Темур кўчаси харитада Темирйўл вокзали билан боғлайдиган кўча (Беруний кўчаси ўрнида) сифатида акс этган.
Бўстонсарой кўчасининг ярми шу номда бўлиб, унинг ярми Йўлдош Охунбобоев кўчаси, деб қайд этилган. Устига-устак, Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчасига нисбатан жойлашган ўрни нотўғри акс этган. Темирйўл вокзалига туташган Беруний кўчаси кўрсатилмаган.
Айрим кўчалар номи хато ёзилган, харита масштаби кўрсатилмаган. Шартли белгилар ҳам чалакам-чатти ёзилган. Аэропорт харитада ифодаланмаган бўлса-да, шартли белгиларда кўрсатилган.
Нашр бекатлардаги бундай нотўғри хариталар шаҳарга ташриф буюрган меҳмонларни чалғитишини ҳисобга олиб, уларни алмаштиришни таклиф этган.
Изоҳ (0)