«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот» кўрсатувида Навоий вилояти Кармана туманидаги инфратузилма муаммолари ҳақида танқидий лавҳа эфирга узатилди.
Мазкур лавҳада тумандаги йўлларнинг носозлиги, жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилмагани ва аҳолини қийнаётган яна бир қанча муаммолар айтиб ўтилди. Тумандаги «Кумушкон» маҳалласида мактаб ва маҳалла идорасининг битта бинода жойлашгани, ҳудудда гузар, маиший хизмат кўрсатиш уйлари ҳамда дорихона йўқлиги аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани қайд этилди.
Изоҳ (0)