• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +44°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулчеҳра-бегим Маҳмудова: Parfum Gallery Ив Сен-Лоран билан танишишдан бошланган

    Гулчеҳра-бегим Маҳмудова — Parfum Gallery дўконлар тармоғи асосчиси, Ўзбекистондаги биринчи тадбиркор аёл, санъатшунослик фанлари номзоди, ёзувчи, сценарийчи, продюсер. У 30 йилдан ортиқ шуғулланиб келаётган бизнеси қандай қурилганлиги ҳақида «Kommersant.uz»га интервьюсида ҳикоя қилади.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Parfum Gallery — 100 дан ортиқ люкс-брендлар: Chanel, Gucci, Boss, Dolce & Gabanna, Paco Rabbane, Lanvin, Carolina Herrera, Sisley, Ferragamo, Sospiro ва бошқаларнинг эксклюзив дистрибьютори. Компания Францияда шахсий бренди Begim Perfumes Treasure Collection атирлари: Samarkand Spirit for Him & for Her, Bukhara Spirit for Him & for Her, Ruby of Temur for Him & for Her, Kohinur Diamond for Him & for Her’ни ишлаб чиқаради. Гулчеҳра-бегим ўзининг асосий лавозими — она ва буви деб ҳисоблайди.

    Ҳаммаси нимадан бошланган?

    — Отам ота-онасидан эрта ажралган ва Бухорода қаровчисиз ўсган. Аркда ўзи каби кўча болалари билан ўсган ва бир ажойиб кунда Бухоро амири хазинасини топиб олиш ҳақида орзу қилган. Улғайгандан сўнг онамни учратган, севиб қолган, ўқиган ва ҳаётда муҳосиб ўрин эгаллаган. Мен муҳаббат ва эзгулик ҳукмрон бўлган оилада ўсдим, ота-онам бизга ўз туйғуларини тўлиғича етказган... Ҳар доим ушбу муҳаббат билан бўлишишни истардим — парфюмда, сценарийларда, фильмларда, китобларда, қўшиқларда.

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Зардўзи чопон ва Ив Сен-Лорандан кўйлак

    — 1984 йилдан 1985 йилга ўтар янги йил оқшомида клиник ўлимни бошдан кечирдим. Бир неча кундан кейин комадан чиққач, ҳаёт — бир лаҳза эканлигини тушундим... Шунда шу ерда ва ҳозир яшашга қарор қилдим. Докторлик ишим деярли тайёр бўлса-да, илмий тадқиқот ишларимни давом эттиришдан воз кечдим.

    1980 йилда Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамияти халқаро кўргазмалар ташкилотчиси бўлиб ишга кирдим. Маданият кунларида усталаримиз халқ-амалий буюмлари ва Ўзбекистон фотокўргазмаларини четга олиб чиқардик. Маҳсулотларимизни четда илгари суриш учун «Анъана» кооперативини ташкил қилдим.

    1984 йилда Марокашда СССР маданият кўргазмаси ўтказилаётган эди. Мусиқий ансамблнинг чиқишини ташкил этиш керак эди. Ўша вақтларда «Ялла» гуруҳининг «Учқудуқ» қўшиғи бутун мамлакат бўйлаб янграр эди. Ушбу гуруҳни юқори раҳбариятга таклиф қилдим ва Марокашга сафарни ташкил этдик.

    Рабат, Касабланка, Танжер, Марокаш — «Ялла» гуруҳининг муваффақияти улкан эди. Янги йил арафасида Танжерда меҳмонлардан Ив Сен-Лоран, Майкл Жексон ва Элизабет Тейлор кутилайтган эди. Концерт белгиланган меҳмонхона эгасининг илтимоси билан «Ялла» гуруҳи Лайли ва Мажнун муҳаббати ҳақидаги халқ қўшиғи асосида «Жиннуни» қўшиғини яратди.

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Ўша оқшом Ив Сен-Лоран ва унинг дўсти, Yves Saint Laurent модалар уйи асосчиларидан бири Пьер Берже билан танишдим. Мендаги зардўзи чопонча Пьерга жуда ёқиб қолди ва концертдан сўнг мен унга чопончани совға қилдим. Эртаси куни тонгда эса менга Ив Сен Лорандан кўйлак юборишди. Мен уни ҳанузгача сақлайман.

    Begim ва Parfum Gallery’нинг яратилиши

    — 1990 йилда турмуш ўртоғим билан Парижда Халқаро олимпия куни нишонланишида қатнашдик. Биз Хуан Антонио Самаранч (ХОҚ 1980—2001 йиллардаги президенти) билан суҳбатлашиб турганимизда бизга Ив Сен-Лоран яқинлашди ва Yves Saint Laurent’дан In Love Again атримни мақтади. Шундан сўнг мен ва чопоним ҳақида эслади. Ушбу «хушбўй» суҳбат тўлқинида парфюм маҳсулотларини Ўзбекистонга тўғридан-тўғри етказишга келишиб олдик (бунгача улар Москва орқали ўтарди). Шу кечнинг ўзида шартнома туздик.

    Турмуш ўртоғи Собиржон Рўзиев билан. Фото: «Kommersant.uz»

    Турмуш ўртоғи Собиржон Рўзиев билан. Фото: «Kommersant.uz»

    Тошкентга қайтдик ва ўша пайтга келиб деярли фаолияти тўхтаган «Анъана» кооперативи янги хусусий компания Бегимга айланди.

    Ярим йилдан сўнг Ц-2 да биринчи дўконни очдик. Уни безатиш учун Ив Сен-Лоран ўз дизайнерини юборди. Ишга синглим ва қизимни қўшдим ва биз француз парфюмериясининг тўла ҳуқуқли эксклюзив дистрибютерига айландик.

    Унга катта маблағ киритдик. Ҳамма — отам, турмуш ўртоғим, дўстларим ёрдам беришди. Биз бошқалар эътиборига ҳавола этаётган брендларимизга муносиб бўлишимиз керак эди. Шунинг учун мебелга ҳам, муносиб меҳнат ҳақи ва ходимларни ўқитишга ҳам маблағ тикдик. Фирмамиз слоганини ўйлаб топдим «Amore — Bonte — Culture — Beaute» — «Муҳаббат — Эзгулик — Маданият — Гўзаллик».

    Биринчи дўконни оча туриб, бутун бошли тармоғимиз бўлишини тасаввур ҳам қилмаганман.

    Биринчи жўнатмалар учун Сен-Лоран билан 20 кунда ҳисоб-китоб қилдик. 20 кунда барча маҳсулотлар сотилиб кетди! Иккинчи юк йўлда эди, шунда кенгайиш лозимлигини тушундим.

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Damas’лардаги конвертация

    — Ҳар доим фақат миллий валютани конвертация қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар бўлган. 1998 йилда ҳисобимизда пул йиғилиб қолди. Уни чет эллик ҳамкорларимиз билан ҳисоб-китоб қилиш учун конвертация қилишимиз лозим эди. Марказий банк бизга «Damas’лар харид қилиб, улар билан ҳисоб-китоб қилинг», дейишди. Кечирасиз-у Chanel ёки Dior’да бизнинг Damas’лар кимга керак?

    Кимларга ёзиб, мурожаат қилмадик — ҳеч бири ёрдам бермади. Шунда 12 минг доллардан 12 та Damas сотиб олдик, бироқ уларни атиги 4 минг доллардан сотишга эришдик. Бутунлай хонавайрон бўлдик.

    Кулгили ҳодисалар ҳам бўлган. Ёдимда, биз Versace Blue Jeans ва Red Jeans атирларини олаётган эдик. Бу номланишлар ҳужжатларда бор эди. Бироқ  «Улар парфюмерияни декларацияда кўрсатиб, қизил ва мовий жинсилар киритмоқда» деган сўзлар билан юкимиз мусодара қилинди. Бу вазият билан икки ойга яқин баҳслашганмиз.

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Ҳеч бир мамлакатда парфюмерия учун акциз солиғи йўқ

    — Тақдимоти бутун дунё бўйлаб ўтган янги атир Gabrielle Chanel бўлган юк божхонада икки ойдан ортиқ ётди. Янги курс, 1 доллар учун 8 000 сўмдан божхона расмийлаштирувидан ўтказилса, унга 116 фоиз божлар қўшилса, маҳсулот таннархи нореал даражада баланд бўлиб кетади. Биз эса дистрибьютор сифатида дунё дўконларида белгиланган нархларни сақлаб қолишимиз керак.

    Ҳеч бир мамлакатда, Ўзбекистондан ташқари, парфюмерия учун акциз солиғи йўқ. Бизда парфюмерия ишлаб чиқарилмайди, шунга мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга рақобатчи бўла олмаймиз. Бир неча марта солиқ қўмитаси ва тегишли органлар қабулхоналарига мактуб ёздик. Яқинда акциз 50 фоиздан 20 фоизга камайтирилди. Бироқ бу ҳозирча чет эл валютаси янги курслари туфайли чакана нархлар муаммосини ҳал қилмайди... Янги қонунлар ва парфюмерияга акцизнинг бутунлай йўқ қилинишини сабр билан кутамиз.

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Фото: Instagram/ @gulia_begim

    Мен учун бизнесни ҳалол ва тўғри олиб бориш жуда муҳим — бу узоқ ишлаш ва муваффақият гарови. Муаммоларга дуч келганда, таслим бўлмаслик керак. Ҳар доим қонуний ечим топиш мумкинлигига ишончим комил.

    Дунёда парфюмерия ва косметика сегменти фойдаланиш бўйича озиқ-овқат маҳсулотларидан кейинги ўринда туради. Мамлакатимизда яширин бозор ривожланган, у мақсадли аудиторияга расмийдек тақдим этилади.

    Халқаро дистрибуция қоидалари мавжуд. Люкс брендларнинг ҳар бир сотув нуқтаси расмий портфолиода рўйхатдан ўтади. Ўзбекистон ҳудудида фақат Parfum Gallery портфолиомизда кўрсатилган маркаларнинг эксклюзив етказиб берувчиси ҳисобланади. Масалан, Gucci бренди маҳсулотини сотиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бошқа дўконлар уни Gucci розилиги билан биздан харид қилиши лозим. Бироқ бундай йўл тутилмайди. Кўпчилик люкс брендларни «яширин бозордан» сотиб олиб, уни харидорларга сотади.

    Фаолиятини энди бошлаётган бизнесменларга маслаҳат

    Биринчиси — бизнес ҳалоллиги ва шаффофлиги. Иккинчиси — қўрқмаслик, ҳар қандай бизнесда жасурлик керак. Учинчиси — ғоядан руҳланиш ва табиийки, ҳар бир ғояни ҳисоб-китоб қилиш ва молиявий асослантириш керак.

    Ўзбекистон маданияти ва анъаналарига қизиққан чет эллик ҳамкорлар қандай қизиқарли замонавий фильмларимиз борлигини сўрашади. Шунда хаёлимга фильм суратга олиш фикри келди. «Севги марафони» фильми сценарийсини ёздим. Мусиқасини Ботир Зокировнинг ўғли Баҳодир Зокиров яратган. Энди меҳмонларга ушбу фильмни инглиз тилидаги таржимаси билан ҳадя қиламан.

    Францияда Begim брендимиз парфюмини  ярата туриб, бир талай тарихий материалларни ўрганиб чиқдим. Улар атирлар юраги ва «Биллур чилим шишаси» китобларим сериясига асос бўлди. У аёллар тақдири ҳақидаги саёҳат жанридаги мелодрама.

    Яқинда юбилейимда дунёга даъват — Put Your Love on Baby’s Heart қўшиғини ёздим. Дунёни эзгулик ва муҳаббатга чорлагим келди, ахир дунёда юз бераётган ҳодисаларга қараб, фарзандларимиз келажаги учун қўрқиб кетамиз. Фарзандингиз бўлса, энг муҳими — унинг юрагига муҳаббат жойланг, шунда у ҳеч қачон қўлига қурол олмайди ва зўравонлик қилмайди.

    19.10.2017, 12:43   Изоҳ (0)   30058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бектемирда 3,5 килограммдан ошиқ марихуана олиб кетаётган шахс қўлга олинди

    19.10.2017, 12:10

    Самарқанддаги трамвай бекатларида шаҳар харитаси нотўғри кўрсатилгани маълум бўлди

    19.10.2017, 12:00

    JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида хорижлик мутахассислар иштирокида тренинг бўлиб ўтди

    19.10.2017, 11:43

    Элмира Боситхонова: Пойтахтдаги кадрлар вилоятларга ўз хоҳишига кўра юборилмоқда

    19.10.2017, 11:20

    Тошкент аэропортида сервисни яхшилашга кореялик мутахассислар ёрдам беради

    19.10.2017, 10:46

    Поп—Наманган—Андижон темир йўли 2022 йилгача электрлаштирилади

    19.10.2017, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20

    Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:09

    “Барселона” кейинчалик Рэшфордни сотиб олмаса, жарима тўлайди

    Спорт | 22 июл, 16:50

    АҚШдан Салвадорга депортация қилинган мигрантлар қийноққа солинди

    Дунё | 22 июл, 16:50

    Қатар афғонларга 700 та иш ўрни ажратади

    Дунё | 22 июл, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.