«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Жанубий Кореянинг «Инчхон» халқаро аэропорт корпорацияси билан Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг «Тошкент-4» йўловчи терминалини лойиҳалаштириш ҳамда «Тошкент-2» терминалидан фойдаланишни оптималлаштириш масалалари бўйича музокаралар ўтказди, деб ёзади «Газета.uz» МАК сайтига таяниб.
Корея томони пойтахт аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун потенциал маслаҳатчи сифатида таклиф қилинган. Жанубий кореялик мутахассислар лойиҳалаштирилаётган «Тошкент-4» терминали ўлчамларини ҳисоблаш услуби ва лойиҳа бўйича капитал маблағлар, шунингдек, режалаштириш ечимларини қайта кўриб чиқиш йўли билан «Тошкент-2» терминалида қулайлик ва сервис даражасини ошириш ва унинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.
«Тошкент-2» терминалининг ўтказувчанлик қобилияти бугунги кунда соатига 1000 йўловчидан ошади. Ҳар йили унинг хизматларидан 2,5 миллиондан зиёд йўловчи фойдаланади.
Изоҳ (0)