JV MAN Auto-Uzbekistan хизмат кўрсатиш-дилерлик марказида компания мутахассисларини юқори рақобат муҳитида савдони амалга оширишнинг замонавий усулларига бағишланган Training camp truck 2017. Uzbekistan and Central Asia тренингги бўлиб ўтди, деб хабар берди «Авто Олам».
Ушбу тадбирни ўтказиш учун Россия ва Германиядан малакали мутахассислар таклиф этилди. Иштирокчилар учун компания ва саноатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал дастур ишлаб чиқилди.
Транингда JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасининг расмий дилерлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, МДҲ давлатларининг расмий импортчилари ҳам иштирок этди. Тренинг иштирокчилари савдонинг энг илғор ва замонавий усуллари билан танишдилар, шу билан бирга юк автомобилларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.
«Ушбу тренингнинг асосий мақсади бизнинг маҳсулотимиз жаҳон бозоридаги ҳар қандай брендлар билан Ўзбекистон бозорида рақобатлаша олишини намойиш этишдан иборат. Шуни инобатга олган ҳолда, биз ўз мутахассисларимизни маҳсулотимизнинг ўзига хослигини исботлаб бера олишлари учун уларни тайёрлашга қарор қилдик», — дейди MAN Ttruck Bus AG компаниясининг Марказий Осиё бўйича савдо департаменти раҳбари Ян Колмайер.
Изоҳ (0)