Япониядаги ташландиқ завод ҳудудида Американинг MegaBots ва Япониянинг Suidobashi Heavy Industry компаниялари томонидан яратилган улкан жанговар роботлар ўртасида кураш бўлиб ўтди, деб хабар берди Meduza.
2015 йилдан буён кутилаётган ушбу жанг, у қадар қизиқарли бўлмади. Биринчи дуэль ярим дақиқа давом этди — японларнинг Kuratas роботи темир мушти билан америкаликларнинг Iron Glory роботига зарба бериб уни мағлубиятга учратди.
Иккинчи дуэлда эса Kuratas билан Eagle Prime иштирок этди. Роботлар клинч ҳолатида (бир-бирини қучоқлаган ҳолда) ўчиб қолди; жанг тўхтатилди.
Шундан сўнг, Kuratas ҳамда Eagle Prime ажратиб олинди ва улар жангни яна қайтадан бошлашди. Японларнинг роботи пулемётдан бўёқ ота бошлади, америкаликларники эса рақибини арралашга киришди. Натижада MegaBots томонидан яратилган робот ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)