Мобил телефонлар учун микросхемалар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси маълумотларни 5G тармоғи орқали узатиш имкониятига эга бўлган модемни синаб кўрди. Гап маълумотни сониясига 5 гигабитгача бўлган тезликда узата оладиган Snapdragon Х50 модеми ҳақида кетмоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Синовда сониясига 1 гигабитдан юқори тезликка эришишга муваффақ бўлинган. Шу билан бирга, Qualcomm 5G да ишлай оладиган смартфон лойиҳасини ҳам тақдим этди. Смартфоннинг савдоси 2019 йилда бошланиши керак.
Изоҳ (0)