Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларнинг барчасини махсус кузатув датчиклари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда, улар автомобилнинг ҳаракатини онлайн режимида кузатиб боради. Бундай қарор яқинда Вазирлар Маҳкамаси вакиллари мажлисида қабул қилинди, деб ёзади «Sensorika.uz».
Шу мақсадда «Ўзбекнефтгаз» ҳузурида махсус ахборот тизимини жорий қилиш ва қўллаш учун жавобгар бўладиган ягона диспетчерлик марказини ташкил қилиш топширилди. Ушбу тизим реал вақт режимида автомобиллардаги газ-баллон ускунасининг техник ҳолатини назорат қилади, шунингдек, автомобилни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ишини мониторинг қилади, сиқилган табиий газ истеъмолини назорат қилади ва ҳисоблайди.
2019 йил охиригача республиканинг барча ҳудудларида 800 мингдан ортиқ автомобилни газ-баллон ускунасига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)