Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилоятининг Урганч туманида инсон ўлими билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди, дея хабар бермоқда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Хабар беришларича, Урганч туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган М.Қурбанов 1940 йилда туғилган қўшниси Б.Тожимовнинг илтимосига кўра, 15 октябрь куни ўзининг «ЗИЛ-130» юк машинасида даладан шоли сомонини олиб келиб беришда ёрдам бермоқчи бўлган.

«Аммо ҳайдовчи сомон ортиш жараёнида орқага ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўрмаганлиги боис, юк машинанинг орқа томонидан турган қўшнисини босиб ўтган. Натижада 77 ёшни қаршилаган отахон олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди», — дейилади ИИБ ахборотида.

Қайд этишларича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ дунёда демократияни қўллаб-қувватлаш учун 9,5 млрд доллар ажратади
Маҳаллий
ДХХ Самарқандда Тожикистондан салкам 20 кило гиёҳванд модда олиб ўтган шахсни ушлади (видео)
Маҳаллий
Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхоналарда 2022 йилда 81 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди