Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 18 октябрь куни Франция элчиси Виолен Бийет де Вильмор билан учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинган.
«Хусусан, келгуси Ўзбекистон-Франция турли соҳалардаги алоқаларининг кун тартиби ва жадвалининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)