Дам олиш кунлари «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг бош идораси жамоаси пахта теримига чиқди. Банк матбуот хизматига кўра, теримга банк Етакчилар кенгаши фаоллари ташаббуси билан чиқилган.
Банк матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, пахта теримида иштирок этган ёшларнинг аксарияти пахта даласига биринчи марта чиққан бўлишига қарамай, терим сўнгидаги натижалар бўйича кўпчиликни лол қолдирган.
«Банк жамоаси бундай кўринишдаги ҳамкорлик жамоанинг руҳиятини кўтаришига ва ходимлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ҳисобламоқда», — дейилади банк хабарида.
Аввалроқ «Агробанк» ходимлари пахта теримига чиққани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)