Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки икки турида 6 очкодан қўлга киритган Мадриднинг «Реал» ва Лондоннинг «Тоттенҳэм» клублари 3-турда ўзаро тўқнаш келди.
«Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган беллашувда ғолиб аниқланмади — 1:1. Ўйиндаги ҳар икки гол мезбонлар томонидан урилди. Шу тариқа мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги қўшҳокимлиги давом этадиган бўлди.
«Реал» сафида шу куни «Тоттенҳэм»нинг собиқ футболчиси Лука Модрич тўлиқ ҳаракат қилди. Гарет Бэйл эса учрашувда иштирок эта олмади. Чемпионлар Лигасининг шу мавсумида лондонликлардан Ҳарри Кейн 5 та гол уриб улгурганди. Кечаги беллашувда Криштиану Роналду бу борада унга етиб олди.
Гуруҳ босқичини ҳар йилгидан-да ёмонроқ бошлаган Дортмунднинг «Боруссия» клуби Кипрда ҳам зафар қуча олмади. Шу тариқа Петер Бош жамоаси плей-офф йўлланмаси масаласини катта сўроқ остида қолдирди.
Европа Чемпионлар Лигаси «H» гуруҳи. 3-тур 17 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)