Forbes журнали сўнгги 12 ой ичида энг юқори даромад олган европалик машҳурлар рўйхатини тузди, деб ёзмоқда «РБК». Рейтингда «Гарри Поттер»нинг муаллифи — британиялик Жаон Роулинг биринчи ўринни эгаллаб, футболчи Роналдони ортда қолдирди.
Жоан Роулингнинг сўнгги 12 ойда топган даромади 95 миллион долларни ташкил қилган. Август ойининг бошида Forbes ёзувчини энг кўп ҳақ оладиган ёзувчи деб атаган эди. Forbes ҳисоб-китобига кўра, Роулингнинг бойлиги август ойининг бошида 650 миллион долларни ташкил қилган.
Рейтингда иккинчи ўринни Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиано Роналдо 93 миллион доллар билан эгаллади. Ўтган йилда клуб билан шартномасини тўрт йилга узайтирган футболчи клубдан йилига 50 миллион евро олади. Шунингдек, у Nike компанияси билан тузилган бир умрлик реклама шартномаси асосида йилига 24 миллион доллар олади.
Изоҳ (0)