Хорижга ноқонуний қуролли тузилмалар таркибида туриб жанг қилиш учун кетган юзлаб россияликлар жанговар ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи Тимур Валиулин маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
«Бир неча юз нафари бевосита жанг майдонларида йўқ қилинган», — деди полиция генерали.
«Ноқонуний қуролли тузилмалар таркибида иштирок этиш учун кетган фуқароларни рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг деярли учдан икки қисмига нисбатан далиллар базаси тўпланган, жиноят иши қўзғатилган», — деди Валиулин.
Унинг сўзларига кўра, ИИВни жангариларнинг яна Россияга қайтиши хавотирга солмоқда, бироқ «ушбу вазият федерал хавфсизлик хизмати билан биргаликда назорат остида ушланмоқда». «Вазият оғир бўлишига қарамай, тўлиқ назорат қилиш мумкин», — деди Валиулин.
Изоҳ (0)