Филиппин президенти Родриго Дутерте май ойидан бери ИШИД билан боғлиқ террорчилар назоратида бўлган мамлакат жанубидаги Марави шаҳри озод қилинганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукумат кучлари олиб борган кенг кўламли аксилтеррор операцияси натижасида ўтган вақт мобайнида 800 дан ортиқ экстремист йўқ қилинди. ИШИДнинг маҳаллий гуруҳи етакчилари Иснилон Хапилон ва Омар Мауте ўлдирилди.
Жанглар давомида 160 нафар ҳарбий хизматчи ва полициячи, 47 нафар фуқаро ҳалок бўлди. 100 минглаб маҳаллий аҳоли уйини тарк этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)