АҚШ президенти Дональд Трамп 7—8 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Корея республикасида бўлади. Бу ҳақда Корея президенти расмий вакилининг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аввалроқ Трамп рафиқаси билан мамлакатимизда уч кун бўлиши режалаштирилган эди. Кейинроқ эса расмий ташриф 7 ноябрь куни эрта тонгдан бошланиши ҳақида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Президент расмий вакилининг сўзларига кўра, АҚШ президенти мамлакатга сафарини 6 ноябрь куни кечки пайти бошласа, Жанубий Корея томони «тегишли дипломатик протокол»ни тақдим эта олмаслиги мумкин эди.
Кузатувчилар фикрига кўра, президентлар музокаралар чоғида икки томонлама сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда КХДР ядро муаммоларини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)