АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон Россиянинг 2016 йилдаги президентлик сайловига аралашувини 2001 йил 11 сентябрда рўй берган террорчилик ҳужуми билан тенглаштириш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда BuzzFeed хабар бермоқда.
«Хавфсизлик ва разведка соҳасидаги ўта нуфузли фахрийларимиз давлат тузилмаларига тўғридан тўғри ҳужум уюштирилгани учун бу аралашувни ‘кибернетик 11 сентябрь’ деб атади. Балки бу муболаға бўлиб кўринар, бироқ биз руслар сайлов тизимларимизни ўргангани ва унга киришга уринганини биламиз. Ижтимоий тармоқлардаги тарғибот кампанияларининг бир қисми бўлган, холос», — деди Клинтон.
Клинтонга кўра, «Россиянинг таҳдиди шу билан тугагани йўқ, бу доимий хавф». Президент Путин эса Ғарб демократияларнни беқарорлаштиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.
Изоҳ (0)