Ўзбекистон Татаристон пойтахти Қозонда бош консуллигини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозон федерал университети талабалари билан учрашув чоғида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси иккинчи котиби Дамир Маматқулов баёнот берди, деб хабар қилади «Новости Узбекистана».
Бош консуллик қачон очилиши борасидаги аниқ маълумот тақдим этилмади.
Август ойида Россия бош вазири Қозонда Ўзбекистон бош консуллиги очилиши борасидаги фармонни имзолади. Идора Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Пермь ўлкаси, Нижний Новгород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов, Ульяново вилоятларига жавоб беради.
Изоҳ (0)