Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Чеченистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация 16 октябрь куни Тошкентга келди. Рамзан Қодиров шаҳардаги «Кўкча» масжидида бўлди, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.
Бундан ташқари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Бу олийгоҳда 1982—1986 йилларда унинг отаси — Аҳмад Қодиров таҳсил олган.Шунингдек, Рамзан Қодиров 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Суҳбат давомида у мазкур ташрифни ташкил этгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)