• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. 16 октябрь куни қабул қилинган қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Янги жамғарма маданият ва санъат соҳасидаги бошқарув тизимида давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини кўтариш мақсадида ташкил этилмоқда.

    У Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси негизида, юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.

    Президент қарорига мувофиқ, Жамғарма Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлардан озод этилган.

    Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

    • «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини таъминлаш;
    • молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
    • халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, Ўзбекистонда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
    • маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатдошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;
    • маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
    • хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
    • халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;
    • Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;
    • халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;
    • жаҳондаги илғор тажрибаларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;
    • аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари фондига тушумларни кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
    • қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;
    • ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;
    • Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш.

    16.10.2017, 22:03   Изоҳ (0)   12159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Халқаро ҳамкорлик маркази»нинг баъзи объектлари «Ўзсаноатекспорт» ва «Ўзтрейд»га берилди

    16.10.2017, 21:55

    Рамзан Қодиров Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди

    16.10.2017, 20:49

    Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

    16.10.2017, 20:40

    Шавкат Мирзиёев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди

    16.10.2017, 20:35

    Ўзбекистонга келган Рамзан Қодиров, 2018 йилда 15 кун давом этадиган тест имтиҳонлари, Қирғизистоннинг янги президенти ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    16.10.2017, 20:15

    Самарқандда Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспортлар топширилди

    16.10.2017, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00

    “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олишни режалаштирди

    Спорт | 3 июн, 18:11

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Лайфстайл | 3 июн, 17:59

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.