Россиянинг Приморье ўлкаси, Партизан туманидаги Николаевка посёлкаси яқинида кедр ёнғоғи узиш ва тайёрлаш билан банд бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда «Восток-Медиа» агентлиги хабар бермоқда.
Уларнинг фаолияти ҳақидаги маълумот Россия ИИВ Партизан бўлимига келиб тушди. Полиция ходимлари иш берувчи ва меҳнат муҳожирларида Россия ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи ҳужжатлар йўқлигини аниқлади.
Полициячилар муҳожирларга нисбатан 13 та маъмурий баённома тузди ва жаримага тортди.
Приморье ўлкаси фуқароси бўлган иш берувчига ҳам чет элликларни тегишли рухсат ёки патентсиз меҳнат фаолияти жалб этгани учун жарима қўлланди.
Изоҳ (0)