Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов раҳбарлигидаги делегация 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Қирғизистон президенти сайлови мониторингизда халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этмоқда, деб ёзади «Кабар» АА.
«Ўзбекистонлик кузатувчилар МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар миссиялари таркибида сайловнинг боришини кузатмоқда. Айни пайтда улар Қирғизистонда, ва ўз миссияларини бажаришга киришган», — дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси агентликка.
Нашр эслатишича, Қирғизистон делегацияси 2016 йил 4 декабрдаги Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида қатнашган эди.
Изоҳ (0)