Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 27 январь куни Хоразмга ташрифи чоғида вилоятнинг туризм салоҳиятини ошириш, бунинг учун Хива шаҳрига темир йўл олиб келиш ва электр поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берган эди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Шунга мувофиқ ўтган қисқа вақтда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда Урганч ва Хива ўртасида 33 километр темир йўл ётқизиш, Хива шаҳрида замонавий вокзал ва зарур инфратузилма объектлари барпо этиш жадал давом этмоқда. Бу борадаги манзилли дастур асосида транспорт, меҳмонхона, почта, банк, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар ташкил этиш режалаштирилган.
Президент Хива шаҳридаги вокзалда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар билан танишди.
Хоразмнинг туризм соҳасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, сайёҳлар учун барча шароитни яратиш, меҳмонхоналар ва кўнгилочар масканларни қуришга соҳанинг тажрибали вакилларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Ичан-қалъа атрофини ободонлаштириш, истироҳат боғи барпо этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)