Хоразм вилоятида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятни 2018—2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунда асосий эътибор вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ўрин олган. Бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида янги ташкил этиладиган ва амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим қилинди.
Тақдимотда кам таъминланган оилаларнинг қорамол ва парранда боқиш, томорқада сабзавот маҳсулотлари етиштиришдаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Изоҳ (0)