Урганч туманида гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда қуён терисини қайта ишловчи «Хоразм қуён савдо» агрофирмаси ташкил этилади.
ЎзАнинг ёзишича, бу агрофирмани ташкил этиш лойиҳаси билан Хоразм вилоятида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишган.
Хабар беришича, «Хоразм қуён савдо» агрофирмаси йилига 1,2 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда 900 минг дона қуён терисини қайта ишлайди.
Қайд этишларича, 1,8 миллион долларлик бу лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва 2018 йил охирида тўлиқ қувват билан ишга туширилади.
Изоҳ (0)