Эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида самарали меҳнат қилган фидойи ёшлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида доимий пропискага эга бўлиши мумкин, деб хабар беради Uz24.
Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги «Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида»ги ВМ-813-сонли қарорида бу кўзда тутилган.
Ушбу қарор Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидан «Ёшлар» уйларидан бирини сотиб олиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)